Тошкентнинг “Камолон” кўприги яқинида Epica автомобили ёниб кетди(Видео)

12:13, 03 февраль 2016

Тошкент шаҳри “Камолон” кўприги яқинида “Эпика” русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Telegram`даги Auto tuning гуруҳи аъзолари хабар берди.

Ҳодиса 1 февраль, душанба куни соат 21:00 атрофида содир бўлган.

Автомобилнинг нима сабабдан ёниб кетганлиги ҳозирча номаълум. Бироқ ёнғин газ баллонидан газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган, деган тахминлар мавжуд. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!