“Гуанчжоу Эвергранд” рекорд суммага янги футболчи харид қилди

13:08, 03 февраль 2016

“Атлетико” ҳужумчиси Жексон Мартинес келгусидаги фаолиятини Хитой клубида давом эттирадиган бўлди.

“Гуанчжоу Эвергранд” колумбиялик 29 ёшли ҳуҳужумчи трансферини 42 миллион евро эвазига харид қилди. Бу клуб тарихидаги рекорд даражадаги трансфер ҳисобланади.

“Гуанчжоу Эвергранд” жамоаси амалди Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!