“Ўзбекнаво” Ойбек ва Нигорани нима сабабдан огоҳлантиргани маълум бўлди

21:10, 03 февраль 2016

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалар Жасур Умиров, Ойбек ва Нигора ҳамда Умидахонни нима сабабдан огоҳлантиргани маълум бўлди. Бу ҳақда бирлашманинг Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров "Дарё" мухбирига маълум қилди.

"Жасур Умиров, Ойбек ва Нигора, Умидахон ва бошқа хонандаларга огоҳлантиришлар санъаткорлар учун ўтказилган маънавият дарсларига келмаганлиги сабабидан берилган", — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

"Бир нарсани алоҳида такидлаб ўтишим керак — бу санъаткорлар тадбирларда мунтазам қатнашган, тарбияси, ахлоқи ҳам яхши, аммо маънавият дарсларига келмагани учун огоҳлантирилди", — деди «Ўзбекнаво» вакили.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 12:25, 06 февраль 2016
Узбекистон миллий хавфсизлик хизмати ва Узбекистон Бош Прокуратураси бу ишларга аралашмаса булмайдиган булиб колибди.
Гость 12:20, 06 февраль 2016
Узбекнаво карор килган эди, 60% жонли ижро булмаса концертга рухсат берилмайди деб.Бу карорни Узбекнаво узи ёдидан чикарган куринади.
Гость 12:07, 06 февраль 2016
Рус тилига таржима килинса тушунишади.
Гость 12:05, 06 февраль 2016
Узбекнаво диккатига! Сизлар осмонга кутариб мактаган юлдузларингиз узбек маданиятини, узбек маънавиятини тушунашидими? Айникса, Лола, Тамила, Райхон, Муниса, Шахзода ва Манзура?
Гость 11:32, 05 февраль 2016
фонограмма бу кўзбуямачилик, кўзбўямачилик эса жиноят. Жиноятчи ким?????
Гость 16:06, 04 февраль 2016
Маънавият дарслари.... Истиклол сахнасидаги фонограмма... Тушуниб булмайди бу идеологияга.
Гость 07:32, 04 февраль 2016
Одилжон Абдукаххоров! Канака маънавият хакида гапиряпсиз? Сизлар факат халкни алдашга фонограммачиларга катта ёрдам беряпсизларку! Лицензия сизлар учун бошка нарсага хизмат килса керак.Уйинчок булиб колди.Рости хам, бошка сохада руй бераётган фирибгарликларни олди олинмокда ва фирибгарлар жазо олмокда.Факат, санъатдаги фирибгарлар бамайлихотир халкимизни алдашмокда.Узбекнаво рухсат берди деб.