Дилфуза Исмоилова “сариқ кийимдаги суратлари” учун огоҳлантирилди

10:34, 04 февраль 2016

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров хонанда Дилфуза Исмоиловага берилган огоҳлантириш сабабларини маълум қилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда.

"Дилфуза Исмоиловага нисбатан огоҳлантириш эълон қилишда, қайсидир маънода, унинг сариқ кийимдаги суратлари ҳам сабаб бўлди. Лекин у асосан йиғилишларга келмаганлиги учун огоҳлантирилди", — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилованинг рақслари акс этган суратлар тарқалиб кетгани маълум бўлганди, бу масалада у бошқа бир хонанда — Озода Нурсаидовани айблаб чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:04, 04 февраль 2016
uzbeknavo hech narsa qilolmaydi chunki gapi utmaydi