Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

20:45, 04 февраль 2016

4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент вилояти ҳокимини лавозимидан озод этиш тўғрисида Фармон имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига мувофиқ Аҳмад Тугилович Усмонов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Президент Фармонига мувофиқ вилоят ҳокими лавозимига Содиқ Собитович Абдуллаев тайинланди.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!