Дилноза Кубаева ижтимоий тармоқларда йўқлиги сабабини айтди

15:43, 05 февраль 2016

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолган, десак муболаға бўлмайди. Аммо, актриса Дилноза Кубаевани ижтимоий тармоқлардан бирортасида ҳам учратмаймиз. Бунинг сабабини у “Даракчи” мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Менда фобия бўлиб қолган. Ижодга илк кириб келган кезларим менга нисбатан жуда ёмон ва бўлмағур ёзишмалар ёзишган. Буни оддий томошабин ёки интернетдан фойдаланувчи оддий одам  эмас, профессионал, шу билан бирга касбимизга яқин одам ёзганлиги сезилиб турарди. Кўнглим сезган, кўнгил алдамайди! Балки санъатни ичидаги одамдир... Шундан кейин кўнглим қолган интернетдан. Бундан ташқари интернетда граматик хатолар, бачкана гап-сўзлар ва бўлмағур расмлар кўплиги учун ҳам яхшиси фойдаланмасликка қарор қилдим”, —деди Кубаева.

Мухбирнинг “Интернетни кузатмайсизми?” деган саволига актриса қуйидагича жавоб берди:

“Йўқ, аввалига кузатиб борардим. Энди қўл силташимга тўғри келгани учун кирмайман. Нафрат уйғотган бояги воқеа. Лекин интернет орқали ҳалол ва виждонли журналистларимизнинг аксарияти бизнинг ижодимизни тарғиб этишаётганини биламан.  Уларни меҳнатини қадрлайман! Ҳурматим ҳам юқори.  Мени юқоридаги интернетга нисбатан айтган гапим уларга алоқадор эмас!”

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!