Лондонда Жеки Чан иштирокидаги фильм съёмкасини теракт сифатида қабул қилишди

10:16, 08 февраль 2016

Лондонда Жеки Чан иштирокида янги фильм суратга олинмоқда, деб хабар беради “Вести”.

Лондон шаҳрининг Ламбет кўпригида портлаш саҳнаси суратга олинди. Бу вақтда аҳоли вакилларидан биронтаси тасодифан зарарланмаслиги учун кўприк атрофи ўраб олинган эди.

Бироқ лондонликлар таниқли актёр Жеки Чан фильми съёмкасини террорчилар ҳужуми сифатида қабул қилди. Уларнинг айримлари киночилар томонидан олдиндан огоҳлантирилмагани учун эътироз билдирган.

Лондонликларнинг айтишича, фильм суратга олиш жараёни уларга 2005 йил 7 июль санасида юз берган терактни эслатган. Ўшанда террорчилар ҳужуми оқибатида 52 киши ҳалок бўлган яна 700 киши жароҳатланган эди.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!