Прагада муҳожирларга ёрдам кўрсатиш марказига 30 киши ҳужум қилди

11:01, 08 февраль 2016

Прагадаги уй-жойсиз муҳожирларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига қуролланган 30 киши ҳужум уюштирди. Ғараз ниятли кимсалар Марказни тошбўрон қилиб, ёқиб юборди. 

Бинода ёнғин кўтарилиб, оқибатда бино ичкарисида бўлган 20 киши турли даражадаги тан жароҳатлар олди. Полиция безориларни қўлга олиш учун барча чора-тадбирларни ишга солди.

Чехия Бош вазири Богуслав Соботка безориларнинг бу ҳаракатини Facebook'даги саҳифасида: “Демократик жамиятда куч ишлатиш, зўравонлик қилиш йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир”, - дея изоҳолади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!