Актриса Феруза Собитова қандай қилиб 2,5 ойда 10 килога озиш мумкинлигини айтди

11:12, 08 февраль 2016

Таҳририятимизга ташриф буюрган актриса Феруза Собитова аввалгига нисбатан анча озганини пайқадик ва ундан бунинг сабабини сўрадик.

  -Аввалги  кўришингизга қараганда озиб кетибсиз. Сирини айтарсиз?

- Ишонасизми, россиялик ҳамкасбларимиздан катта бир лойихага таклиф тушди. Уларга озғинроқ актриса кераклигини билиб қолдим-да, телефонда гаплашгач, ўзимни энг кичик “размерда” эканимни айтдим. Шундан кейин махсус кўрсатма асосида озишга харакатни бошладим. Кеч соат 18-00 дан кейин хеч нима емасликка харакат қиламан. Асосан сабзавотлар, яшил олма, бошқа турли мевалар,  табиий сок ва кефир рационимга кирди. Секин аста , қайнатилган товуқ гўштини едим. Аммо озишга бирданига тушиб бўлмас экан, аста секинлик билан режа асосида озишга ҳаракат қилсангиз озасиз. Танани зўриқтириб бўлмас экан. Шу тариқа икки ярим ой деганда 10 килога оздим.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 09:15, 09 февраль 2016
кайнаган сувдан кура..минераллаштирилган сув оздиради..чунки кайнаган сув УЛИК сув хисобланади..энг безарар озиш бу спорт ва тугри овкатланиш
Гость 21:54, 08 февраль 2016
ростдан хам кайнаган сув оздиради.
Гость 12:18, 08 февраль 2016
qaynagan suv ham ozdiradi dp ewitganman wu rostmi