Кун фотоси: Шакира пардозсиз тушган суратини эълон қилди (ФОТО)

11:37, 08 февраль 2016

Қўшиқчи туғилган кунида мухлисларига ғайриоддий совға ҳадя қилди

Бу йил колумбиялик қўшиқчи – Шакира туғилган кунини ғалати тарзда нишонлашни аҳд қилди. Шакира мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида макияжсиз тушган суратларини Instagram'даги саҳифасида эълон қилди.

Суратлар 357 мингта "лайк" тўплади. Шакиранинг 39 ёшида ҳам ҳеч қандай пардоз-андоз қилинмаган чеҳраси мухлисларни ёқимтойлиги билан ҳайратга солди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили иккикарра “Грэмми” мукофоти соҳибаси фарзандли бўлган. Бу эса у ва испан футболчиси Жерар Пикенинг иккинчи фарзанди. Улар расман турмуш қурмаган бўлса-да, энг бахтли оилалардан. 

“Бахтли оила қуриш учун паспортда никоҳ муҳрининг бўлиши шарт эмас”, - деб ҳисоблайди Шакира.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 07:21, 09 февраль 2016
Макияж биланми, макияжсизми, бари бир Узбекистоннинг Гулсанами гузал!