Чимён МДҲдаги энг арзон тоғ-чанғи курортлари ичида 6-ўринни эгаллади

11:48, 08 февраль 2016

Ўзбекистон МДҲ ва яқин хориждаги энг арзон тоғ-чанғи курортлар ўнталигида 6-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Рейтинг «Travel.ru» портали ва Forbes журнали экспертлари томонидан тузилди

Рейтингни тузишда икки киши учун бир кунлик дам олиш бюджети ҳисобга олинди. Унга 2016 йил январида ўртамиёна меҳмонхонада яшаш (меҳмонхоналарни брон қилиш бўйича Oktogo.ru сайти маълумотларига кўра), чанғи учиш кунидаги скипасс (тоғ чанғиси ёки сноубордда маълум жойларда подъёмниклардан фойдаланиш учун рухсат) ва кафеда овқатланиш нархлари киритилди.

Ҳисоб-китобга йўл нархи киритилмади, бунда парвоз, поезд ёки бензин нархи қаерга боришга қараб бир неча марта фарқ қилиши назарда тутилди.

Сайёҳларга Чимёнда дам олиш бир кеча-кундуз учун 3500 рублга тушиши аниқланди.

Энг арзон курортлар ўнталигига, шунингдек, Красная сопка (Россия, Камчатка), Қоракўл (Қирғизистон, Бишкек), Шахдаг (Озарбайжон, Боку), Буковоль (Украина, Карпат тоғлари), Бакуриани (Грузия), Чимбулоқ (Қозоғистон Олмаота) киритилди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!