Ирина Шейк ва Брэдли Купер тўйга тайёрланмоқда

12:08, 08 февраль 2016

Жуфтлик келажакда турмуш қуриш борасида турли режалар тузмоқда.

Британиянинг сариқ матбуоти Американинг энг гўзал жуфтлиги Брэдли Купер ва Ирина Шейкнинг ажрашаётгани ҳақида шошилинч хабар тарқатганидан доғда қолди. Бу севги тарихи бахтли якун топадиган кўринади, севишганлар тўй қилишни режалаштирди.

Актёр ва топ-моделнинг ажрашганлиги тўғрисида хабар тарқаганидан сўнг, папараццилар уларни Манхэттендаги Il Buco ресторанида бирга романтик кечки овқат устида учратди. Улар ҳис-туйғуларини қанчалик яширишга уринмасин, ҳаракатларидан ҳали ҳам ораларида меҳр-муҳаббат сўнмаганлиги сезилиб турган. Жуфтлик тўйни кузда ўтказишни режалаштирмоқда.

Ирина Купернинг онаси билан тил топиша олмагани ҳақидаги ҳабар ҳам ўз тасдиғини топмади. Супермодель актёрнинг онаси билан яхши муносабатда, улар яқинда биргаликда дам олишни режалаштирган. Иринанинг фарзанд кўриш истаги ҳам бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!