“Ювентус” шахсий рекордини янгилади

13:11, 08 февраль 2016

Туриннинг “Ювентус” жамоаси Италия А Сериясининг 24-турида “Фрозиноне” устидан ғалаба қозонди. 

Бу жамоанинг кетма-кет 14 маротаба ғалаба қозониши бўлди. Шу тариқа “кекса синьора”ликлар ғалаба қозони бўйича шахсий рекордини янгилади. 

“Ювентус” сўнгги маротаба 2015 йилнинг октябрь ойида мағлуб бўлганди. Шундан бери жамоа фақат ғалаба қозонмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!