Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига янги ректор тайинланди

14:24, 08 февраль 2016

Тошкент ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда “Gazeta.uz”  хабар бермоқда.   

Бу лавозимга Ўткир Ҳамдамов лойиқ кўрилди. Шу пайтгача Ўткир Ҳамдамов ТАТУнинг «Телекоммуникация технологиялари» факультети декани бўлиб ишлаган. Университетга бунгача Ҳаким Муҳиддинов ректорлик қилиб келаётган эди.

ТАТУ расмий сатйидаги маълумотларга кўра, университет ва унинг ҳудудий филиалларида 13 та факультет ва 62 та кафедра фаолият юритмоқда. Университетда таълимнинг 23 та йўналиши бўйича кадрлар етиштирилмоқда.

Ҳозирда университетда 10 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Талабаларга 780 нафардан ортиқ профессор ва ўқитувчилар дарс беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!