“Манчестер Сити” Томас Мюллерга қанча пул сарфламоқчи?

16:48, 08 февраль 2016

“Манчестер Сити” жамоаси ҳозирданоқ таркибга кимларни олиб келишни режалаштириб, керакли ўйинчилар бўйича таклифлар билан чиқмоқда.

Ёзда жамоага Хосеп Гвардиола иш бошлайдиган бўлса, дарҳол бир қатор тажрибали ўйинчиларни таклиф қилади. Хусусан “Бавария”дан Томас Мюллерни сотиб олишмоқчи.

Хабарларга кўра, Мюллер трансфери учун инглиз жамоаси 100 миллион евро сарфлашга тайёр. Шунингдек, унга йилига 15 миллион евро миқдорида маош бермоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!