Андижон кўчаларида нур қайтарадиган пиёдалар ўтиш жойи пайдо бўлди(Фото)

13:49, 09 февраль 2016

Пиёдалар ўтиш жойининг нур қайтаргичли кўриниши қоронғуликда ҳам пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди.

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Андижон шаҳрида фаолияти йўлган қўйилган янги турдаги пиёдалар ўтиш жойининг суратини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан бўлишди.

Суратда пиёдалар ўтиш жойининг сариқ рангда эканлиги ва у нур қайтариш хусусиятига эга эканлигини кўриш мумкин.

Изоҳларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти пиёдалар ўтиш жойининг янгича кўринишига ижобий баҳо берган.

“Бу ишни аввалроқ қилиш керак эди”, —дейилади изоҳлардан бирида.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!