Хеопс пирамидаларига чиққан сайёҳнинг Мисрга киришини умрбод тақиқлашди

14:32, 09 февраль 2016

Мисрда қадимий обидаларни сақлаш  билан шуғулланувчи ташкилот 18 ёшли Германия фуқароси Андрей Чисельскийни Гизадаги 139 метрлик Хеопс пирамидасига чиқишини “қонунни бузганлик” деб аталди.

“РИА Новости”нинг хабар беришича, сайёҳни умрбод Мисрга киритмаслик ҳақида қарор қабул қилинди.

Қонунбузарнинг айтишича, у пирамидага расм тушириш учун ўрмалаганда, пастда турган одамлар унга арабчалаб бақиришгани учун тушунмаганлигини, аммо қадимги архитектура ёдгорлигининг юқорисига чиқишдан тўхтамагач, полиция чақиришганини билдирган. Бундай қонунбузарликка Мисрда уч йилгача қамоқ жазоси берилади. Мюнхенлик сайёҳнинг омади келди, полиция уни сўроқ қилиб бўлгач, саёҳатни давом эттириш учун рухсат берди.

Андрей Чисельскийга бундан буён пирамидалар устида суратга олиш орзуси ҳеч қачон амалга ошмаслигини билдириб, уни Мисрга қайта киритмасликлари ҳақида огоҳлантиришди. Андрей Чисельский илгарилари ҳам Нью-Йорк ва Гонконг осмонўпар бинолари устида бир неча маротаба суратга тушган.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!