Илк учрашувда йигитлар эътиборини тортадиган қизлардаги 4 та жиҳат

15:55, 09 февраль 2016

Илк учрашувда йигитларнинг биринчи навбатда нималарга эътибор бериши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар уларни диққат билан кузатсангиз, буни аниқлаш осон. Турли тадқиқотлар натижасига кўра булар 4 та банддан иборат, марҳамат, улар билан танишинг.

1. Табассум

Қиз бола жилмайганда янада ёқимли, жозибадор бўлади, дунёга бахт, меҳр ва муҳаббат нурларини тарқатади.

Юзидан табассум аримайдиган  қиз бошқа қизларга қараганда одамни ўзига кўпроқ жалб этади. Бундан ташқари, табассум юқумли бўлади, жилмайган одамингиз сизга жавобан табассум ҳадя қилади. Аммо бу табассум сунъий эмас, табиий бўлиши лозим.

2. Кўзлар

Кўзлар — қалб ойнаси ҳисобланади. Улар эгаси ҳақида кўп нарсаларни сўзлаши мумкин. Кўзлар ҳақиқий оҳанрабо каби атрофдагиларнинг диққатини тортиш хусусиятига эга. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 70 %  йигитлар биринчи навбатда қиз боланинг кўзларига, кейин бошқа томонларига эътибор берар экан.

3. Сочлар

Йигитлар чиройли турмакланган сочларга ҳам эътиборсиз бўлишмайди. Соч турмаклаш учун сарфлаган вақтингизга ҳеч қачон афсусланманг. Кўпчилик йигитлар соғлом, ялтироқ, силлиқ сочга эга бўлган қизларни ёш ва гўзал ҳисоблашади. Нафақат сочи узун қизлар, балки сочи калта бўлса ҳам уни чиройли турмаклаган  қиз ҳар қандай  йигитнинг эътиборини тортиши мумкин. Асосийси, бу соч турмаги аввало ўзингизга ёқсин.

4. Табиийлик

 Йигитлар сизнинг табиийлигингизга доимо эътибор қаратишади. Агар сочларингиз бетартиб, тирноқларингиз ва киприкларингиз қаровсиз аҳволда бўлса, улар албатта буни сезишади. Барча камчиликларингизни сездирмай яширишга, уларни фазилатга айлантиришга ҳаракат қилинг.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!