Дамашқ бозорида портлаш рўй берди

16:18, 09 февраль 2016

Дамашқнинг Масакен Барзе туманидаги бозорда портлаш рўй берди, деб ёзади “Gazeta.ru”

Дастлабки хабарларга кўра, портловчи қурилма автомобилга ўрнатилган, ҳалок бўлганлар бор, ҳозирча уларнинг сони номаълум.

31 январь куни Дамашқ яқинида рўй берган портлаш оқибатида 70 киши, шу жумладан 25 нафар жангари ҳалок бўлган эди. Бу портлашни дунёнинг қатор мамлакатларда тақиқланган “Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!