Туркияда автомобиль портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

06:06, 10 февраль 2016

Туркия жануби-шарқидаги Ширнак провинциясида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳат олди, дея хабар беради Hurriyet газетаси.

Портлаш автомобилда уч нафар давлат хизматчилари бўлган вақтда содир этилган. Давлат касалхонаси ва маҳаллий маъмурият ходими ҳалок бўлди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!