Дамашқда портлаш: қурбонлар бор

06:13, 10 февраль 2016

Сурия пойтахти Дамашқда иккита портлаш содир этилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Euronews хабар беришича, биринчи портлаш полициячиларнинг клубида, яна бири бозор яқинида рўй берган.

Ҳодиса оқибатида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган.

Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олмоқда.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!