Қорақалпоғистонда уч эгизак туғилди: бир ўғил ва икки қиз

07:38, 10 февраль 2016

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи Бахит Кетебаев ва Гуласал Нуратдинованинг оиласида бир йўла уч фарзанд дунёга келди, деб хабар беради ЎзА.

Онанинг ҳам, бир ўғил ва икки қизнинг ҳам аҳволи яхши. Уларнинг саломатлиги Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари назоратида.

Хабарда эгизакларга қандай исм берилгани маълум қилинмаган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!