Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати старт олди

14:44, 10 февраль 2016

Бугун 10 февраль Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати баҳслари бошланади. 

Қитъанинг энг кучли 16 жамоаси 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда, мусобақада иштирок этади.

Мусобақа мезбони Ўзбекистон термаси "А" гуруҳидан жой олган бўлиб, бугун Саудия Арабистонига қарши илк учрашувда майдонга чиқади. 

Ўйин Юнусободдаги "Ўзбекистон" спорт-мажмуасида бўлиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!