LG G5 смартфони ҳамма вақт ёниб турадиган экран билан таъминланади

14:53, 10 февраль 2016

LG компаниясининг навбатдаги смартфони LG G5 янги функция билан таъминланди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Янги функция ёрдамида смартфон экрани ҳар доим  керакли маълумотларни кўрсатиб туради. 

 

Компания вакиллари берган хабарга кўра, смартфон экранида кун санаси, вақт, жавоб берилмаган қўнғироқлар ва кириш хабарлари акс этади.

3 февраль куни LG компанияси  ўзининг янги смартфонининг шу йилнинг 21 февралида Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Mobile World Congress лойиҳаси доирасида кенг оммага намойиш қилмоқчи эканлигини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқариладиган Yotaphone смартфони экрани ҳам ҳамма вақт ёниқ туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!