Гонконгдаги кўп қаватли бинода ёнғин чиқиб, юзлаб одамлар эвакуация қилинди

05:46, 11 февраль 2016

Гонконгдаги одамлар яшайдиган кўп қаватли бинода чиққан ёнғин оқибатида 500 киши эвакуация қилинди, гази исидан заҳарланган 6 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Вести" хабар бермоқда.

Ёнғин Гонконгнинг чекка туманларидан бирида жойлашган кўп қаватли бинода содир бўлган.

Фавқулодда ҳодиса 35-қаватли бино атрофидаги қурилиш ёғочларининг ёниши оқибатида юзага келган. Олов бинонинг 23-қаватдаги ёғоч конструкцияларигача етиб бориб, бир зумда юқори қаватларга ҳам кўтарилган. Ўт ўчирувчилар тилсиз ёв билан икки соат давомида курашиб, уни батамом ўчиришга муваффақ бўлишди.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!