Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 55 нафарга етди

09:40, 11 февраль 2016

Тайванда юз берган зилзила қурбонлари сони 55 нафарга етди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бундан ташқари, 80 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

53 кишининг танаси Тайнань шаҳридаги 17 қаватли бино харобалари тагидан топилган. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

17 қаватли бинони қурган ташкилот Golden Dragon Building компанияси вакиллари эҳтиётсизлик оқибатида инсонлар ўлимига сабабчи бўлгани учун ҳибсга олинган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, 17 қаватли бино сифатсиз хомашёдан барпо этилгани учун бузилиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Тайванда 6,4 магнитудали зилзила қайд этилган эди.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!