КХДР армиясининг бош штаби раҳбари Ли Ён Гиль коррупцияда айбланиб, қатл этилди

13:58, 11 февраль 2016

КХДРда халқ армияси бош штаби раҳбари Ли Ён Гиль шахсий манфаатини кўзлагани учун коррупцияда айбланиб, қатл этилди, дея хабар беради “ТАСС” хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра, қатл ўтган ҳафтада амалга оширилган.

Мартабаси улуғ ҳарбий Ли Ён Гиль бойиш мақсадида коррупция ва бошқа жиноятларни ҳам содир этишда айбланган. Ли Ён Гиль илгарилари мамлакат раҳбари Ким Чен Инга ҳамроҳлик қилган, охирги пайтларда унинг исми-шарифи ОАВ ларда тилга олинмайдиган бўлганди. У Пхеньянда ўтказилган бир қатор тадбирларда, 7 февралда йўлдошли ракета ташувчи “Кванмёнсон-4” шарафига ўтказилган тантанада ҳам кўзга ташланмади.

Манбанинг хабар беришича, Ли Ён Гилдан қутулиш учун коррупция бир баҳона бўлган холос. “У яқинда ҳарбий лавозимларга сайланган партия раҳбарларига қарши билдирган фикри ва давлат тўнтариши ўтказиши режаларига алоқадорлиги тахмин қилиниб, йўқ қилинган”, – деб таъкидлайди Yonhap.

Бундан бир йил илгари КХДРнинг мудофаа вазири Хён Ён Чхоль мамлакат раҳбари Ким Чен Ин шарафига ўтказилаётган тадбир давомида ухлаб қолганлиги учун қатл этилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!