Тошкентда Андроид куни нишонланади

15:15, 11 февраль 2016

Тошкент Политехника музейида 24 февраль куни соат 15.00 да “Инсонга ўхшаш илк робот – андроид куни” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Унда турли роботлар намойиши, қизиқарли шоу, “Роботлар юлдузли жанги” томошаларини ўтказиш кўзда тутилган. Шу билан бирга болалар ўртасида робот-легони йиғиш бўйича мусобақа уюштириш ҳам режалаштирилган. “Музейнинг ‘Фейсбук”даги расмий саҳифасида бу мусобақаларда қатнашиш учун жойлар чекланганлиги учун 17 февралга қадар мурожаат этиш лозимлиги ҳақида хабар берилган”,-дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!