Мадоннанинг собиқ севгилиси селфига тушгани учун жаримага тортилди

08:05, 12 февраль 2016

Париж туманларидан бирининг суди Америкалик поп-қўшиқчи Мадоннанинг собиқ севгилиси, раққос  Брахим Заибат (Brahim Zaibat) ни француз “миллий фронти” асосчиси Жан-Мари Ли Пеннинг уйқуга кетганидан фойдаланиб, селфига тушгани учун жаримага тортди,деб хабар беради “Lenta.ru”.

Суд йигитдан ҳақоратли суратни олиб ташлашни ва бир евро миқдорида жарима тўлашни сўради. 87 ёшли Ле Пен 29 ёшли Заибатни унинг шахсий ҳаётга сўроқсиз бостириб кирганликда ва муаллифлик ҳуқуқини поймол қилганликда айблаб, 50 минг евро миқдорида пул тўлашни талаб қилди. Суд унинг талабини қисман қондириб, суратни ҳазил характерга эга,  ҳеч қандай ҳақорат йўқ деб топди. Жарима миқдори ҳам атиги бир еврони ташкил қилди. Суд Заибатга мабодо суратни 48 соат давомида олиб ташламайдиган бўлса, жарима миқдори ҳам минг еврога ошишини, Ле Пенга ҳам ҳуқуқий хизматлар учун уч минг евро тўлашга мажбур бўлишини тушунтирди.  

 

Раққоснинг адвокати суднинг қароридан норозилигини билдирди. Жанжалга сабаб бўлган бу сурат ўтган йилнинг 12 декабрида Twitter`га қўйилган. У Париж-Ницца йўналишида учаётган самолётда, машҳур сиёсатчи оғзини очиб, ухлаётганда олинган бўлиб, тагига “Жонажон Франциямизни сақлаб қолиш учун уларни эртага сайловга боришга мажбур қилинг!” деб ёзилган эди.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!