Францияда бир кунда иккита мактаб автобуси ҳалокатга учради

14:49, 12 февраль 2016

Францияда ён қанотнинг узилиши оқибатида мактаб автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу воқеа пайшанба куни эрталаб, Рошфор шаҳрининг ғарбий департаментида рўй берди, деб хабар берди Еuronews нашри. 

Автобус салонида 20 киши бўлган. Олти ўқувчи портлаш натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган, уч киши яраланган, деб хабар берди Франция транспорт ишлари вазири Алан Видалис. Бугун эрталаб яна бир мактаб автобуси йўлларнинг музлаб қолганлиги сабабли Франциянинг шарқий департаментларидан бирида ҳалокатга учради. Автобус салонидаги 32 та одамдан 2 киши вафот этган, 7 киши енгил тан жароҳати олган. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида ҳар икки ЙТҲ бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити ва тезлик сабаб бўлган.

Автобус ҳайдовчиларига “Эҳтиётсизлик оқибатида инсон ўлимига сабаб бўлиш ва тан жароҳати етказиш” айби қўйилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!