LG ҳали сотувга чиқарилмаган смартфони учун ғилофни намойиш этди

20:44, 12 февраль 2016

LG компанияси ўзининг янги авлод смартфони G5 учун мўлжалланган ғилофни тақдим этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Янги Quick Cover ғилофининг ўзига хос жиҳати шундаки, у кулранг тусдаги ярим шаффоф  қатламга эга. Унинг ёрдамида смартфоннинг айрим функцияларини бошқариш мумкин.

Хусусан, унинг ёрдамида ғилофни очмаган ҳолда қўнғироқларга жавоб бериш мумкин.

Тахминларга кўра, янги смартфон Always On яъни “Ҳар доим ёниқ” функцияси билан уйғунлаштирилади. Бу функция смартфон эгасига қоронғуликда ҳам ундаги керакли маълумотлар кўриниб туриш имконини беради. 

G5 ҳар доим ёниб турадиган экран билан таъминланиши ҳақидаги хабар 10 февраль куни тарқалган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!