Ишга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш шартми?

11:38, 13 февраль 2016

«Ўғлим 17 ёшда. Касб-ҳунар коллежида ўқийди. Айни пайтда ишга кирмоқчи бўшлиб юрибди. Кадрлар бўлимида ишга олишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш кераклигини айтишди. Шу қонунийми?»

З. Махмудова, Тoшкент ш

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федереациялари кенгаши юрист-консульти Сарвар Мамадиев жавоб беради:

- Ҳа, бу ўринда кадрлар бўлими мутахассиси тўғри йўл тутган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214 моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;

  • олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
  • умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.
     

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!