ТУРИЗМ: Қаерда чанғи учса бўлади?

11:50, 13 февраль 2016
«2016 йилда Ўзбьекистонда тоғ-чанғи курорти қурилар экан. Айнан қаерда қурилади?
М. Квон,  Навоий.
 
 «Ўзбектуризм» матбуот хизмати жавоб беради:
- Янги, тоғ-чанғи қурорти Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Мингчинор қишлоғи ҳудудида қурилиши режалаштирилган. Мазкур курорт меҳмонхоналар, дор йўллари, тажрибали чанғичилар учун махсус трассаларни ўз ичига олади. Миришкор туманидаги Ачинкўл кўли яқинида ҳам меҳмонхона, ўтовлар, сув ҳавзаларини ўз ичига олган дам олиш маскани қурилиши кўзда тутилган. Кўл бўйида балиқ овлаш, моторли қайиқларни ижарага олиш ва бошқа кўплаб сув саёҳатларини амалга ошириш мумкин. Ҳозирда сармоядорларни жалб ишлари давом этаётир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!