КУЛИНАРИЯ: Бизнинг ошпазлар карвинг бўйича мукофот олишадими?

11:59, 13 февраль 2016

Кейинги пайтларда карвинг санъати жуда оммалашиб кетди. Бизнинг мутахассисларимиз ўз ишларини халқаро танловларда намойиш этишлари мумкинми?»

Г. Маматкулова,. Наманган.

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси менежери Татьяна БОГОЛЮБОВА жавоб беради:

- Карвинг – озиқ овқат сервиси ва турар-жойларга сайқал бериш, хусусан мева ва сабзавотларга бадиий безак бериш санъатидир. Усталар турп, шолғом, лавлаги, сабзи, кабачки, қовоқ, бақлажон, пиёз, карам, бодринг, тарвуз, қовун ва бошқа маҳсулотларга антиқа безаклар беришади. Гоҳида бу санъат асари қандай маҳсулотдан ясалганини ҳам бир қарашда аниқлашнинг имкони бўлмайди. Илгари бу санъат билан фақат ресторан ошпазлари шуғулланган бўлса, энди уй бекалари ҳам бу санъатни эгаллашмоқда. Маҳсулотларга безак бериш санъатини махсус курсларда ҳам ўрганиш мумкин. Бизнинг мутахассисларимиз бу санъат бўйича халқаро танловларда ҳам иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритишмоқда. Ўтган йили Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси жамоаси Халқаро бош ошпазлар уюшмаси   (WACS) ташаббуси билан Грецияда ўтказилган  пазандачилик санъати фестивалида иштирок этиб қайтишди. Унда вакилимиз Бурҳон Узоқов 3-ўринни эгаллади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!