АҚШда ЙТҲ: 50 та машина ва уч мурда

00:44, 14 февраль 2016

Пенсильванияда (АҚШ) тезюрар трассада 50 та автомобиль тўқнашиб кетди, дея хабар беради ТАСС.

Уч киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди. Трасса бўйлаб икки томонлама йўл ҳаракати тўхтатилди.

Ҳодиса жойига полициячи, ўт ўчирувчи, қутқарувчи ҳамда тез ёрдам машиналаридан иборат бригадалар сафарбар этилди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!