Британиянинг SAS махсус хизмати снайпери террорчи-жаллодни йўқ қилди

12:40, 15 февраль 2016

Британиянинг SAS махсус хизмати снайпери Суриянинг шимолидаги “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи йўриқчи-жаллодини 1200 метр узоқликдан отиб ўлдирди, дея хабар берди lenta.ru нашри. Йўриқчининг манзили ва маълумотлар ҳақидаги хабар М 16 разведка хизматидан олинган. 

Разведка хизмати бундан ташқари жангариларнинг ҳарбий-машқ лагери қишлоқ мактаби яқинида жойлашгани ҳақида маълумот берди. Ҳаво орқали зарба берилса, тинч аҳоли  қурбон бўлиши назарда тутилиб, жанговор операцияни SAS махсус хизмати снайперлари томонидан ўтказишга қарор қилинди. Йўриқчи-жаллод курсантларга пичоқ ёки болта ёрдамида қурбоннинг бошини чопиш юзасидан дарс ўтаётганда, снайпер томонидан отиб ўлдирилган. Жанговор операция тугагач, махсус хизмат вакиллари Ироққа қайтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!