Фарҳод ва Ширин дуэти тарқалдими?!

17:14, 15 февраль 2016

Ҳар мавсумда янги клип ва тарона билан мухлисларни хурсанд қилишга одатланган Фарҳод ва Ширин дуэтининг жимлиги одамлар орасида уларни тарқалганлиги тўғрисидаги миш-мишлар болалашига олиб келди. 

Кимдир гуруҳни тарқалган деса, яна кимдир уларни шоу-бизнесдан буткул кетганлигини тахмин қилмоқда. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида гуруҳ продюссери Бобур Бобомурод билан боғландик.

-  Йўқ! Гуруҳ тарқалмади, аксинча фаол ижод билан банд. Яқинда шоу-бизнесда янгилик қилдик. Илк бор эстрада оҳангида Навоий ғазалига басталанган “Истарам”ни ижро этдик. Бундан ташқари “Қаро кўзларинг сани” номли таронамизга ҳам клип суратга олдик. Анча вақт жимлигимизни сабаби ҳам шу. Аввал қўшиқларни тайёрладик, энди уларга клип олиб мухлисларга тортиқ этамиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!