Янги Зеландия қирғоқларида 6,2 баллик зилзила рўй берди

11:00, 16 февраль 2016

Душанба куни инсон қадами етмаган Окленд ороли шимоли-шарқидан 219 километр узоқликда 6,2 баллик ер ости силкиниши қайд этилди, дея хабар берди РИА Новости нашри. 

Келтирилган зарар ҳақида маълумотлар йўқ. Янги Зеландия орқали Тинч океаннинг “оловли минтақаси” – вулқонлар ва тектоник ёриқлар 40 минг километр масофага чўзилган. Бу ерда сайёрамизнинг энг машҳур вулқонлари жойлашган ва заминимизда юз берадиган 90 фоиз ер ости силкинишлари айнан шу ерда қайд этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!