Дипика Падуконе Голливудни забт этишга йўл олди

11:04, 16 февраль 2016

Дипика Падуконе Голливудда суратга олинадиган янги “ХХХ” фильмида Вин Дизель билан бирга суратга тушадиган бўлди, дея хабар берди “zee-tv.ru” нашри. 

Дипика илгари ҳам Голливудда суратга олинган “Форсаж-7” фильмида иштирок этиш учун таклиф этилган, бироқ у “Ромеа ва Жульетта”нинг ҳиндча варианти бўлмиш “Рам ва Лила” фильми съёмкалари билан банд бўлгани боис бу таклифни рад этганди. 

Бундан бир неча ой аввал MAMI кинофестивалида Ранвир Сингх “Дипиканинг Голливудни забт этиш вақти келди”, деган ибораси ўз тасдиғини топган кўринади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!