Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Греция чегарасини бир суткада 20 марта бузди

16:28, 16 февраль 2016

Греция Анқара Эгей денгизида ҳозир бўлиш учун миграция инқирозидан унумли фойдаланиши мумкинлигидан хавфсирамоқда, дея хабар беради “ТАСС” нашри. 

Душанба куни Туркиянинг олтита қирувчи самолёти Эгей денгизининг Греция ҳаво кенгликлари чегарасига ноқонуний равишда, суткасига 20 маротабалаб учиб кирди. Грек ҳарбий ҳаво кучлари “чақирилмаган меҳмонларни” бир неча маротаба ортга қайтаришга муваффақ бўлди.  

Воқеа НАТОнинг миграцион оқимни назорат қилиш, Эгей денгизида контрабандага қарши кураш операциясини ўтказиш олдидан бўлиб ўтди. 10-11 февраль куни НАТОнинг Мудофаа вазирлари учрашувида Германия қўмондонлигига қарашли иккинчи доимий денгиз кемалари гуруҳи иттифоқини бу ҳудудга юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!