Муниса Ризаева Monis номли дўкон очади

18:11, 16 февраль 2016

Хонанда Муниса Ризаева ижтимоий тармоқларда харидорлар билан яхши муносабатда бўла оладиган, тажрибаси бор сотувчи қидираётгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади “Qalampir.uz” нашри.

Маълум бўлишича, хонанда пойтахт марказида Monis номли аёллар либослари дўконини очиш арафасида. Айни кунларда очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу дўкондан модалар ательеси ҳам ўрин олади.

“Айтиш лозимки, аёллар либослари дўконини очиш Муниса Ризаеванинг тадбиркорликдаги илк қадами эмас.Тошкент шаҳрида Мунисанинг хусусий меҳмонхонаси бор”,  —  дейилади хабарда.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:24, 18 февраль 2016
qoshigining manosi yooq faqat piar
Гость 11:23, 18 февраль 2016
jonga tegdi munisa qaerga qarama munisa reklama