Том Круз омадсиз пластик жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди?

06:43, 17 февраль 2016

Актёр ўзининг ташқи қиёфаси билан барчани ҳайратга солди.

Лондонда ўтказилган BAFTA мукофотининг тақдимот маросимига ташриф буюрган Том Круз ташқи қиёфасидаги ўзгаришлар — нотабиий силлиқ ва сунъий ифода қотиб қолган юзи  билан мухлисларини ҳайратга солди, дея хабар берди “Elle.ru” нашри.

Мухлислар ижтимоий тармоқларда “Том Круз навбатдаги миссияни бажариб, халқаро ботокс заҳирасини ўғирлаган кўринади”, “У худди юзини ари чақиб олган одамга ўхшайди” каби изоҳлар қолдиришган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам, мухлислар ҳам Том Круз пластик жарроҳга мурожаат қилиб, ботокс инъекцияларини қабул қилган, деган ягона хулосага келишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!