Зидан нимани орзу қилмоқда?

07:06, 17 февраль 2016

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛда ғолиб чиқишни орзу қилаётганлигини маълум қилди.

– “Реал”дек буюк жамоани бошқариш осон эмас. Лекин менга шундай имконият берилганидан кейин, бор кучимни сарфлаб, клубни муваффақиятларига ҳисса қўшмоқчиман. Мақсадим, жамоа билан биргаликда Чемпионлар лигасида зафар қучиш ҳисобланади, - дейди Зидан. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!