Обама Трамп АҚШ президенти бўлмаслигидан умид қилмоқда

07:18, 17 февраль 2016

АҚШ Президенти Барак Обама миллиардер-республикачи Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимини эгалламаслигига умид билдирмоқда.

Бу ҳақда у Калифорния штатида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. У буни Америка халқини ҳурмат қилиши билан изоҳлади.

"Ўйлайманки, одамлар президент бўлиш жиддий ишлигин тушунишади. Бу реалити-шоу ташкил этиш ва ёки маркетинг эмас", — дейди президент-демократ.

АҚШ президенти сайловлари ноябрда бўлиб ўтади. Ҳозирча Трамп республикачилар орасида етакчилар қаторида турибди.

Президентнинг фикрича, Трамп сайловолди пойгада бошқа рақибларидан кўра чиройлироқ нутқ сўзлаётгани одамлари жалб қилмоқда.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!