ЕИ Ўзбекистонга сувдан фойдаланишни яхшилаш учун 12 миллион евро ажратди

15:02, 17 февраль 2016

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сувдан фойдаланишни яхшилаш лойиҳаси учун 12 миллион евро пул ажратди, дея маълумот берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк. 
Лойиҳанинг асосий мақсади республикада сув ресурсларидан самарали фойдаланишни яхшилашга қаратилган. Бундан ташқари европалик экспертлар сув ресурсларидан фойдаланишдаги бой тажрибалари билан ҳам ўртоқлашишади. 
Бу соҳада илғор Европа технологияларидан ҳам фойдаланиш кўзда тутилган, дея хабар берди UT нашри.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!