Журналистнинг саволидан аччиқланган Роналду матбуот анжуманини тарк этди(Видео)

22:52, 17 февраль 2016

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду  “Рома” билан бўладиган ўйин олдидан уюштирилган матбуот анжуманини шошилинч тарзда тарк этди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Криштианунинг бундай қилишига журналистнинг мамлакат ҳудудидан ташқаридаги ўйинларда муттасил голсиз иштироки ҳақидаги саволи сабаб бўлган.

“Мен Испанияда ўйнаган вақтимда меҳмондаги ўйинларда ким энг кўп гол урган, айтингчи? Ҳеч бўлмаса битта футболчининг исмини айтинг. Жавоб йўқми? Бўлди,раҳмат ва хайр!” — дея жавоб берди Роналду ва зални тарк этди.

Қуйида ушбу видеони томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!