Анқарада миналанган автомобиль портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

08:06, 18 февраль 2016

17 февраль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида жойлашган ҳарбийлар ётоқхонасида кучли портлаш содир этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 60 киши жабрланган. Мамлакат ҳукумати буни терактлигини тасдиқлади.

Миналанган автомобиль маҳаллий вақт билан соат 18:31 портлаган. Ҳодиса Туркия пойтахтининг Қизилой туманида содир бўлган. Машина ҳарбий ходимларни олиб кетаётган транспорт светофорнинг қизил чироғида тўхтаган вақтда рўй берган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!