Ҳайдовчилар милтилловчи стоп-фараларга қарши кураш усулини топишди(Видео)

11:49, 18 февраль 2016

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи иштирокчиларидан бири милтилловчи стоп-фараларга қарши кураш усулини таклиф этди ва бу усул ифодаланган видеороликни гуруҳга жойлади. 

Видео муаллифи олдинда турган “Матиз” автомобилининг милтилловчи стоп-фараларига жавобан узоқни ёритувчи фараларни ёқиб-ўчириб “курашгани” акс этган. 

Аксарият ҳайдовчилар бу усулни мақуллашган ва бундан буён кўзни қамаштирадиган милтилловчи стоп-фараларга қарши ҳеч бўлмаса шундай курашишга келишиб олишди.

 

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!