Солиқ тўловчининг идентификация рақамини энди онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин

12:38, 18 февраль 2016

Ягона интерактив Давлат хизматлари портали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати республика фуқароларига солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) олиш имконини яратади.

Хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида” ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқ жорий этилган.

Хизмат жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш ва уларга СТИР беришда вақтингизни тежайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!