Суриянинг қамалдаги 5 та шаҳрига гуманитар ёрдам етказилди

12:43, 18 февраль 2016

БМТнинг Суриядаги гуманитар ёрдам бўйича координатори Ёқуб эль Хиллонинг маълум қилишича, мамлакатнинг қамалдаги бешта шаҳрига 17 февраль, чоршанба куни гуманитар ёрдам етказиб берилган. Бу  ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

“Бугун биз шошилинч гуманитар ёрдам кўрстилиши зарур бўлган бешта қамалдаги шаҳарларга гуманитар ёрдам етказиб бердик”, —дейди Ёқуб эль Хилло.

Гуманитар ёрдам машиналарига тахминан 100 минг кишига мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, вакциналар, тиббий воситалар ортилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!